Ўзбекистон президенти аҳолининг рақамли телевидение билан қамрови 100-фоизга етганини маълум қилди
Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аҳолининг рақамли телевидение билан қамрови 100-фоизга етганини маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида унинг раислигида 2018 йил 9 январ куни ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигига бағишланган йиғилишда баён қилинди.
“Ўтган йили рақамли телевидение қамрови 88 фоиздан 100 фоизга етказилди. Мобиль алоқадан фойдаланувчилар сони 7 фоиз ошиб, 22,8 миллионга етди. 2017 йилда ахборот технологиялари соҳасида 7,7 триллион сўмлик ёки 2016 йилга нисбатан 26 фоиз кўп хизмат кўрсатилди. Инвестиция дастури доирасида 260 миллион доллар ўзлаштирилди”, - дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарида.
Йиғилишда эришилган натижалар алоҳида қайд этилар экан, 2018 йилда ва яқин истиқболда амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар ҳақида ҳам сўз борди.
Сурат манбаи: http://www.publika.uz/uzbekistan/society/38365