Ўзбекистон президенти АҚШ элчисидан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди

Дата: 09:36, 28-01-2015.

Тошкент. 28 январ. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Оқсаройда АҚШнинг Ўзбекистондаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлендан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бўлиб ўтган суҳбат чоғида иккитомонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди. Ҳар икки томон ўзаро манфаатли ва самарали муносабатларни кенгайтириш, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун мавжуд салоҳиятни тўла ишга солиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида юқори технологияли ишлаб чиқаришни ташкил этишга томонлар алоҳида аҳамият бермоқда. Шунингдек, томонлар маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларга оид масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар”, – деб таъкидланади президент матбуот хизмати хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: