Ўзбекистон Президенти АҚШ ҚК Марказий қўмондонлиги раҳбарини қабул қилди

Дата: 15:54, 31-07-2014.

Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 30 июл куни Оқсаройда Ўзбекистонга расмий ташриф буюрган АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Ллойд Остинни қабул қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Президентнинг матбуот хизмати хабар беришича, бўлиб ўтган суҳбат чоғида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик айрим муаммолар муҳокама қилинди.

Л.Остин Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва бу муносабатларни ўзаро манфаатли йўналишларда ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашиш имконияти яратилгани учун миннатдорлик билдириб, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамизки, бизнинг агентлик бундан илгари Л. Остиннинг мамлакат ТИВда музокалалар ўтказганлиги ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: