Ўзбекистон президенти АҚШ пойтахтига етиб келди

Дата: 09:39, 16-05-2018.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Куни-кеча, 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан расмий ташриф билан АҚШга келди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Таъкидланишича, давлат раҳбарини “Эндрюс” аэропортида АҚШ ҳукумати аъзолари кутиб олди.

“Бўлажак олий даражадаги мулоқотга ҳар икки томон ҳам катта эътибор билан қарамоқда. АҚШ маъмурияти Ўзбекистон Президенти ташрифини тарихий деб баҳоламоқда” – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, Шавкат Мирзиёев 16 май куни Оқ уйда Дональд Трамп билан учрашади. Музокаралар аввал тор доирада, кейин кенг доирада бўлиб ўтади.

17 май куни Ўзбекистон Президенти АҚШ Давлат котиби, мудофаа вазири, конгрессменлар ва сенаторлар, Жаҳон банки президенти билан учрашувлар ўтказиб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

Расмий ташриф натижалари бўйича икки давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, шунингдек, 40 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/trend/Mirzieev-v-SSHA/

Янгилик билан ўртоқлашиш: