Ўзбекистон президенти АҚШдан қайтишни истаган ватандошларни “қўллаб-қувватлаш ва ҳар томонлама рағбатлантиришга тайёр”

Дата: 14:37, 21-09-2017.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти хорижда яшаётган ва мамлакат ривожига ҳисса қўшишни истаётган ватандошларни мамлакатга қайтишга таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк ҳозирда АҚШда яшаётган ўзбекистонликлар билан учрашувида маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев ватандошларимизни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдор бўлиш, замонавий билим ва тажрибаларини мамлакатимиз ривожига йўналтиришга даъват этди.

“Мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшиш истагида бўлган барча чет элдаги юртдошларимизни Ўзбекистонга таклиф этаман, деди давлатимиз раҳбари. Мен уларни қўллаб-қувватлашга ва ҳар томонлама рағбатлантиришга тайёрман”, - деб иқтибос келтиради Ш.Мирзиёевдан давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

“Барчангизнинг мамлакатимизни ривожлантиришга сидқидилдан ҳисса қўшишга тайёр эканингизни кўриб, чин дилдан мамнун бўлиб турибман. Ҳаммамиз жонажон Ватанимиз равнақи йўлида бир ёқадан бош чиқариб бирлашсак, олдимизга қўйган ҳар қандай юксак маррага албатта етишимизга ишонаман”, - деди Ўзбекистон Президенти. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: