Ўзбекистон президенти АҚШга ташриф буюради

Дата: 09:52, 18-09-2017.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 18-20 сентябр кунлари Америка Қўшма Штатларига ташриф буюради ва БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси умумий музокараларида нутқ сўзлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Давлат раҳбари Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Халқаро валюта фонди тақсимловчи директори Кристин Лагард, Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ён Ким ҳамда БМТ Бош Ассамблеясига ташриф буюрган бошқа давлат раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар ўтказади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон президентининг матбуот хизматида.

Шунингдек, Мирзиёев кенг доирадаги Ўзбекистон-Америка бизнес-форумида иштирок этади. Бизнес-форум якунлари бўйича икки давлат етакчи фирма ва компаниялари раҳбарлари ўртасида савдо-иқтисодий, молиявий-сармоявий соҳаларда кўплаб иккитомонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: