Ўзбекистон президенти Адлия вазирининг ўринбосарини тайинлади
Тошкент. 16 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Адлия вазирининг ўринбосарини тайинлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 14 августдаги ПФ-3207 фармонига мувофиқ, Анвар Акрамович Усмонов Адлия вазирининг ўринбосари вазифасидан озод қилинди”, - дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, Ўзбекистон президентининг юқоридаги санада имзоланганган ПФ-3208 фармонига кўра, Истамов Маҳмуд Шуҳратович Адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган ва бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси президенти девонининг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича хизмати суд-ҳуқуқ соҳасида қонунчилик тармоғи мудири вазифасидан озод қилинган.