Ўзбекистон президенти “Афросиёб” поездини мамлакатнинг фахри деб атади

Дата: 14:23, 07-11-2014.

Тошкент. 7 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов тезюрар “Афросиёб” электропоездини мамлакатнинг фахри деб атади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу баҳо Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компанияси ташкил этилганининг 20 йиллиги билан йўллаган табригида мавжуд.

“Испаниянинг “Талго” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, замонавий, юқори тезликда ҳаракатланадиган “Афросиёб” электропоезди Ўзбекистоннинг ғурур-ифтихори ҳисобланади. Шуни айтиш жоизки, бундай поездлар дунёнинг атиги саккизта мамлакатида мавжуд. Бугунги кунда ушбу поезд ҳар куни Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича 344 километрлик масофани бор-йўғи икки соатда босиб ўтмоқда. Бу эса одамларимизнинг ана шу транспорт турига бўлган муносабати ва қарашларини тубдан ўзгартирмоқда”, – деб таъкидлади давлат раҳбари. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: