Ўзбекистон президенти Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири ўринбосарларини тайинлади

Дата: 10:40, 05-03-2015.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ - Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовнинг 3 мартдаги қарори билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг ўринбосарлари тайинланди, дея хабар беради Газета.uz нашри.

Вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига олдин Давлат алоқа қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Алишер Файзулаев тайинланди.

Давлат алоқа қўмитасининг раҳбарлари илгариги таркибидан вазир ўринбосари лавозимларини Миродил Сангилов ва Корея Республикаси фуқароси Ким Нам Соклар олди. Ким Нам Сокнинг лавозими “вазир ўринбосари-АКТ бўйича маслаҳатчи” деб аталади.

Шунингдек, “Ўзбектелеком” ДАКнинг “Бизнесни ривожлантириш маркази” филиали директори бўлиб ишлаган Умиджон Аъламов ва “UZINFOCOM” Маркази директори бўлиб ишлаган Иброҳим Жураевлар ҳам вазир ўринбосарлари бўлдилар.

Маълумот ўрнида, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги давлат раҳбарининг 2015 йил 4 февралдаги қарори билан Давлат алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари қўмитаси асосида ташкил этилган эди. Президентнинг 11 февралдаги қарори билан Хуршид Мирзоҳидов вазирлик раҳбари этиб тайинланган эди.

Янги вазирлик таркибида ўринбосарлар сони олтитадан учтага қисқарди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: