Ўзбекистон президенти акционерлик жамиятлари ва хорижий сармоядорларга имтиёз ва енгилликлар берди

Дата: 17:20, 29-12-2015.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти акционерлик жамиятлари ва улар акционерлик капиталига сармоя киритадиган хорижий сармоядорларга имтиёз ва енгилликлар берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат раҳбарининг яқинда эълон қилинган қарорига мувофиқ, хорижий сармоядор улуши 15%дан 33%гача бўлган компания даромад, мулк, ободончилик ва ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови, Республика йўл жамғармасига тўловлар бўйича имтиёзлар оладилар.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 январгача ўзбек компаниялари акционерлик капиталига кирган инвесторлар акциялардан дивидендлар шаклидаги даромадларни солиққа тортишдан озод қилинган.

Хорижий сармояларга эга акционерлик жамиятлари судларда мурожаат қилиш ҳолларида давлат божларини тўлашдан ҳам озод этилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, бугунда республикада 1,1 мин атрофида акционерлик жамиятлари мавжуд. Уларнинг ялпи низом капитали 11,7 трлн сўмдан ортиқ ва кейинги 10 йилда 5,3 бараварга ошган.

$1 = 2809,98 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: