Ўзбекистон президенти ҳалок бўлганларнинг оилаларига бир марталик нафақа ажратишга топшириқ берди

Дата: 12:06, 22-01-2018.

Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти ҳалок бўлганларнинг оилаларига бир марталик нафақа ажратишга топшириқ берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Қозоғистон Республикасининг Ақтўбе вилояти Иргиз туманида “Самара-Чимкент” автомобиль йўлида автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлган 52 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси оилаларининг барчасига бир марталик нафақа ажратилди, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари томонидан ҳалок бўлганларнинг оилаларига маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида. 

Сурат манбаи: https://centre1.com/uzbekistan/prezident-mirziyoev-nachal-stroitelstvo-rabochego-ofisa-i-rezidentsii/

Янгилик билан ўртоқлашиш: