Ўзбекистон президенти қатор халқаро ҳужжатларни ратификация қилди

Дата: 16:35, 04-10-2018.

Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қатор халқаро ҳужжатларни ратификация қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг берган маълумотига кўра, улар орасида Қонунчилик палатаси 2018 йил 25 сентябрда қабул қилиниб, Сенат 2018 йил 27 сентябрда маъқуллаган Иқлим бўйича Париж битими (Париж, 2015-йил 12-декабр), Қонунчилик палатаси 2018 йил 7 августда қабул қилиниб, Сенат 2018 йил 27 сентябрда маъқуллаган Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти Устави ва Тартиб-қоидалари (Истанбул, 1999-йил 7-ноябр, 2017-йил 7-май ҳолатидаги ўзгартиришлар билан), шунингдек, Қонунчилик палатаси 2018 йил 7 августда қабул қилиниб, Сенат 2018 йил 27 сентябрда маъқуллаган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Уставига киритилган тузатишлар (Обижан, 2017-йил 10-11-июл) бор.

Ушбу ҳужжатлар Ш. Мирзиёев томонидан Тошкентда 2 октябрда ратификация қилинган.

Сурат манбаи: из http://m.1777.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: