Ўзбекистон президенти ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш тизимига юқори баҳо берди

Дата: 11:27, 04-05-2018.

Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш тизимига юқори баҳо берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳар давлат хизматлари марказида бўлганида ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш жараёнини бевосита кузатди. Маълумки, юртимизда ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадагисига алмаштирилмоқда. Бу гувоҳномаларга ID мақом берилган. Яъни, уларга микрочип ўрнатилган бўлиб, шахснинг паспорт маълумотлари киритилади. Паспорт бўлмаганда шахсни тасдиқловчи ҳужжат ўрнига ўтади”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

Сурат манбаи: https://uznet.press/m/198669.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: