Ўзбекистон президенти байрам муносабати билан бир гуруҳ ҳарбийларни тақдирлади

Дата: 20:51, 13-01-2016.

Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир фармон куни-кеча имзоланди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими Илья Пягай “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” унвонига сазовор бўлди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари Жахонгир Мелибаев “Меҳнат шуҳрати” ордени билан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари Ахмад Бурхонов I даражали “Шон-шараф” ордени билан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм командирининг ўринбосари Яминжон Мирзараҳимов II иккинчи даражали «Шон-шараф» ордени билан тақдирланди.

Шунингдек, 4 киши “Дўстлик” ордени билан, 16 киши “Мардлик” ордени билан, 38 киши “Жасорат” медали билан, 44 киши “Содиқ хизматлари учун” медали билан, 33 киши “Шухрат” медали билан мукофттланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: