Ўзбекистон президенти Бельгия қиролига Брюсселдаги терактлар муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Дата: 10:29, 24-03-2016.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Бельгия қироли Филиппга Брюссел шаҳридаги терактлар муносабати билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Белгияликлар Қироли Филиппга кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган Бруссел шаҳридаги террорчилик ҳаракатлари муносабати билан мактуб йўллади”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамда жабрланганларга чуқур ҳамдардлик билдирган.

Олдин хабар қилингани каби, 22 мартда Брюсселда терактлар серияси бўлиб ўтган эди. Пойтахт аэропорти ва брюссел метросида портлашлар содир этилди.

Брюссел аэропортидаги теракт ҳудкуш томонидан содир қилингани маълум. Портлашлар ортида “Ислом давлати” террористик гуруҳи тургани очиқланди.

Сўнгги хабарларга кўра, ҳодиса натижасида жами 34 киши ҳаётдан кўз юмиб, 230 зиёд киш жабрланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: