Ўзбекистон президенти “Бир макон, бир йўл” форумига таклиф қилинди

Дата: 10:38, 17-01-2019.

Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Пекинда (Хитой) жорий йил апрель ойида бўлиб ўтадиган “Бир макон, бир йўл” форумига таклиф қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хитой томонининг Ўзбекистон президентига расмий таклифномаси Хитой Халқ Республикасининг элчиси Сзян Ян билан Ўзбекистон ТИВда бўлиб ўтган учрашувда топширилди.

ХХР элчисини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов қабул қилди.

Ўзбекистон ТИВдан маълум қилишларича, суҳбат чоғида 2019-йил учун мўлжалланган Ўзбекистон – Хитой кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, учрашувда Тошкент шаҳрида олий даражадаги Ўзбекистон – Хитой учрашувини ўтказишнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.

Сурат манбаи: https://www.mf.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: