Ўзбекистон Президенти бизнесга IT-технологияларни жорий қилишни рағбатлантиришни топширди

Дата: 13:09, 08-04-2014.

Тошкент. 8 апрель. ЎзТАГ – Акционерлик компаниялари, ассоциациялар, йирик саноат корхоналари ўз йиллик бизнес-режа ва ҳаражат сметаларида ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий таъминотларни жорий қилиш учун алоҳида маблағ ажратадилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу талаблар мамлакат раҳбарининг қарори билан кўзда тутилган.
“Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритиш учун ҳар йили 1 июнга қадар йирик ишлаб чиқариш корхоналарида, ташкилотларда АКТни жорий қилишга оид лойиҳалар рўйхати тасдиқланади. Шунингдек қарорда улардаги АКТ мутахассисларини моддий рағбатлантириш, мутахассислар миқдорини ошириш, ташкилотларда зарур ахборот тизимлари ва дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш юзасидан мутахассисларни жалб қилиш кўзда тутилган”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Давлат алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари қўмитаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: