Ўзбекистон президенти Болгария президентини байрам билан қутлади

Дата: 15:25, 05-03-2018.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Болгария президентини байрам билан қутлади, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 март куни Болгария Президенти Румен Радев ва бутун Болгария халқини ушбу мамлакатнинг миллий байрами - Болгария ҳалос этилган кун билан табриклади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, Болгария ҳар йили 3 мартда ўз миллий байрами – Усмон зулмидан озод бўлиш куни ва болгар давлатининг қайта ташкил этилиш кунини нишонлайди. 1396 йилдан 1878 йилгача Болгария Усмонийлар империяси таркибига кирган. Россиянинг 1877-1878 йилги рус-турк уруши натижасида мамлакат мустақилликка эришди.

Сурат манбаи: http://bradva.bg/bg/article/article-113081

Янгилик билан ўртоқлашиш: