Ўзбекистон президенти Бухорода қурилиш майдончасига ташриф буюрди

Дата: 11:34, 19-02-2018.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Бухорода қурилиш майдончасига ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қурилиши май ойида бошланган уйларда 27 пубрат ташкилотлари ишламоқда. Ушбу 39 та уйлар қурилгач, 1024 оила ўз хонадонига эга бўлади. Уйларни жорий йил март ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилган”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

Турар жойларни тез ва сифатли қуриш, бунда замон талаблари ва аҳоли эҳтиёжларини ҳисобга олиш, барча ижтимоий-маиший шароитларни яратиш зарурлиги таъкидланди.

“Шу ерда Бухоро шаҳрида амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари ҳақида маълумот берилди. Улардан бири - Ислом Каримов кўчаси қиёфасини ўзгартириш лойиҳасидир. Унга мувофиқ, кўчанинг икки томонида замонавий бинолар, яшил ҳудудлар, дам олиш масканлари ва бошқа объектлар барпо этиш режалаштирилган”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, Ибн Сино, Айний, Ҳамза, Иқбол ва бошқа кўчаларда кўп қаватли уйлар, савдо марказлари, маиший хизмат объектлари барпо этилмоқда. Бу аҳолини арзон ва замонавий уйлар билан таъминлаш, турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Президентимиз лойиҳаларни такомиллаштириш, сифат ва муддатга амал қилиш бўйича кўрсатмалар берди.

Эслатиб ўтамизки, президентнинг ўтган йилги ташрифидан сўнг Бухоро вилоятида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Янги уй-жойлар, йўлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, маданият ва спорт мажмуалари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу борадаги ишлар бугун ҳам изчиллик билан давом эттирилмоқда. Бухоро шаҳридан Когон шаҳригача бўлган йўлнинг икки четида арзон кўп қаватли уй-жойлар барпо этилмоқда.

Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/society/20170724/5882586/umnii-gorod-uzbekistan.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: