Ўзбекистон президенти Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси бош котиби билан музокаралар ўтказди

Дата: 09:50, 19-05-2017.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 май куни Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раисининг ўринбосари, бош котиби Ван Чэн раҳбарлигидаги Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши делегациясини қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Суҳбат чоғида Президентимизнинг яқинда Хитой Халқ Республикасига олий даражадаги ташрифи давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

“Ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, чунончи, савдо, инвестиция ва маданий алоқаларни жадаллаштириш, шунингдек, биродарлашган қадимий Самарқанд ва Сиань, Бухоро ва Лоян шаҳарлари ўртасида сайёҳлар алмашишга алоҳида эътибор қаратилди”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.

Ван Чэн 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган чуқур таркибий ислоҳотларни юқори баҳолади.

У Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган аниқ дастур ва лойиҳаларни илгари суриш мақсадида икки мамлакат парламентлариаро кенг кўламли ҳамкорликка Хитой томонининг манфаатдорлиги ва тайёрлигини таъкидлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: