Ўзбекистон президенти Черногория президентини қутлади
Тошкент. 23 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Черногория президентини қутлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни Мило Жукановични Черногория Республикаси Президенти лавозимига сайлангани муносабати билан табриклади”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.
Эслатиб ўтамизки, Мило Жуканович 54,15% сайловчиларнинг қўллаб-қувватлашига эришди, унинг энг яқин рақиби, сайловда бир неча партия номидан қатнашган Младен Боянич эса 33,24% овоз тўплади. Давлат сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, сайловда 63,98% сайловчилар қатнашган. Учинчи ўринни ягона аёл номзод бўлган Драгиня Вуксанович 8,19% кўрсаткич билан, тўртинчи ўринни “Ҳақиқий Черногория” партиясининг етакчиси Марко Милачич 2,75% овоз билан эгаллади. Босния Адолат ва ярашув партиясининг етакчиси Хазбия Калач 0,81%, тадбиркор Василие Миличкович 0,47%, “Серб коалицияси” етакчиси Добрило Дедеич 0,4% овоз олди.
Сурат манбаи: http://e-vestnik.bg/18437/milo-dzhukanovich-vodachat-na-glutnitsata/