Ўзбекистон президенти дадабали тўйлар ўтказишни таъқиқловчи қарор ишлаб чиқишни топширди
Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти қонунчилик доирасида дадабали тўйлар ўтказишни таъқиқловчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқишни топширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси “Миллий тикланиш” ДП фракцияси аъзоси Зумрад Бекатова маълум қилди. Унинг ушбу масала юзасидан фикри парламент сайтида жойлаштирилган.
“Қатор мамлакатларда турли маросимларни ўтказишда дадабабозликка йўл қўймаслик масаласини қонунчилик доирасида назорат қилиш жорий этилган. Бу асосан давлат ходимларига тааллуқли. Президент видеоселектор йиғилишида бош вазир ва Ўзбекистон Аёллар қўмитаси раисига тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқишни топширди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси “Миллий тикланиш” ДП фракцияси аъзолари партия қуйи бўғинлари, ёшлар қаноти кўмагида ушбу масала юзасидан ўз таклифларини ишлаб чиқадилар”, - дейди депутат.
Давлат раҳбари тўйларни ўтказишдаги салбий ҳолатлар ҳақида 3 августда ижодий интеллигенция вакиллари билан бўлган учрашувда айтиб ўтган эди.
“Дабдабали ва қимматга тушувчи тўйлар ортида манманлик ва мақтанчоқлик ётибди. Тантаналарнинг кўлами баъзида кишини ҳайрон қолдиради. Узундан узун кортежлар, қимматбаҳо совғалар ва емаклар билан тўлиб тошган дастурхонлар...Янги чиққан одатлар ортиқчаликлар келтириб чиқармоқда. Топиш тутиши унча яхши бўлмаган оилалар уларга амал қилишга тиришмоқда. Бунинг оқибатида кундалик ҳаётда ўғли ёки қизининг тўйига йиғиш учун эҳтиёжи бўлган оддий нарсалардан ҳам вос кечишмоқда”, - деб ҳисоблайди депутат.
Унинг фикрига кўра, халқнинг анъаналари ичида ўзаро кўмаклашиш, бағрикенглик, меҳнатсеварлик ва зиёга интилиш кабилар мавжуд. Лекин халқимизда исрофгарчилик ва мақтанчоқлик деган сифат йўқ. Лекин биз бугунда айнан шуларни кузатмоқдамиз. Ўзини жамият манфаатларидан устун қўйиш асосида тарбияланган ёшлар мамлакатни бошқаришни ўз қўлига олиши, барча фуқароларнинг ҳақиқий эҳтиёжларини илғаб, ҳисобга олиши мумкинми?”, - дея савол беради Бекатова.
Муаммонинг долзарблигидан келиб чиқиб, “Миллий тикланиш” Демократик партияси тўйларни ўтказишда дабдабабозликка йўл қўймаслик учун барча манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятида”, - дея таъкидлади депутат.


