Ўзбекистон Президенти Дания Қироличасини таваллуд куни билан муборакбод этди

Дата: 09:49, 17-04-2018.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – 16 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дания Қироличаси Маргрете IIни Дания миллий байрами – Қиролича таваллуди куни билан муборакбод этди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамизки, Маргрете II 1972 йил 14 январдан бери Дания Қироличаси ва давлат раҳбаридир. У 1940 йил 16 апрелда Амалиенборг қасрида туғилган. Унинг ота онаси Дания қироли Фредерик IX ва Швеция қироличаси Ингридлардир.

Сурат манбаи: https://article.unipack.ru/36439/

Янгилик билан ўртоқлашиш: