Ўзбекистон президенти давлат хизматчилари ва ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади

Дата: 16:06, 25-08-2016.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов мамлакат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармони имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Унвон ва мукофотлар мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ишларидаги катта хизматлари, кўп йиллик самарали меҳнати билан қишлоқ ва сув хўжалиги, саноат, транспорт, алоқа ва қурилиш соҳаларини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун берилмоқда”, - деб таъкидланади хужжат матнида.

Мукофот ва медаллар билан тақдирланганлар орасида турли касблардаги 100 ортиқ кишилар бор.

Бундан ташқари, давлат раҳбари Ўзбекистоннинг 17 фуқаросига хизмат кўрсатган пахтакор, пиллачи, ирригатор, чорвадор, қурувчи, алоқа ходими, саноат, транспорт ва фуқаролик авиацияси ходими унвонларини берди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: