Ўзбекистон президенти Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосарини тайинлади

Дата: 15:22, 10-08-2017.

Тошкент. 10 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосарини тайинлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Маҳмуджон Жўрақулович Зиёдуллаев Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 9 августдаги ПҚ-3188 сонли фармонига мувофиқ Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланган”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Молия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари Пенсия фонди сайтидаги маълумотга кўра, Зиёдуллаев 1970 йилда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида туғилган. 2000 йилда Миллий университетни, 2005 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугаллаган. 2011 йилдан бери олия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари Пенсия фонди ижрочи директорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган.

Оилали, уч фарзанди бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: