Ўзбекистон Президенти Давлат ҳусусийлаштириш қўмитасининг янги раисини тайинлади

Дата: 14:13, 21-07-2014.

     Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Давлат Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг янги раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорни имзолади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
     “Қўмитанинг янги раҳбари этиб Даврон Ҳидоятов тайинланди. Хусусийлаштириш қўмитасининг бундан олдинги раиси Азиз Абдуҳакимов яқинда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири этиб тайинланган эди”, – деб таъкидлашди Давлат Хусусийлаштириш қўмитаси матбуот хизматида.
     Маълум бўлишича, илгари Даврон Ҳидоятов JV MAN Auto-Uzbekistan Ўзбек-немис қўшма корхонасига раҳбарлик қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: