Ўзбекистон президенти девонида қатор тайинловлар амалга оширилди

Дата: 11:35, 30-08-2019.

Тошкент. 30 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев девонида қатор тайинловларни амалга оширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлатимиз раҳбарининг матбуот хизматига кўра, Умар Исмоилов давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик масалалари бўйича президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди. Илгари у давлат хизмати ва кадрлар захираси масалалари бўйича президент маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Алишер Саъдуллаев президентнинг ёшлар, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Қаҳрамон Қуранбоев давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик масалалари бўйича президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Илгари у президент маслаҳатчисининг ёшлар, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шерзод Кудбиев давлат хизмати ва вакиллик органлари билан ҳамкорлик масалалари бўйича президент маслаҳатчиси этиб тайинланди. Илгари у Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида ишлаган.

Сурат манбаи: yenicag.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: