Ўзбекистон Президенти электротехника саноатида ўзгаришларни маъқуллади
Тошкент. 8 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон радиоэлектроника, электротехника саноати ва асбобсозлик корхоналари ассоциацияси очиқ акционерлик корхонаси шаклидаги “Ўзэлтехсаноат” акционерлик компанияси шаклида қайта ташкил этилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзэлтехсаноат” АК бирламчи низом жамғармаси давлат акциялари пакети ва қайта ташкил этилаётган ассоциация активлари ҳисобига шакллантирилди. Шунингдек, компания тармоқ корхоналарида электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва модернизация лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур маблағларни жалб қилиш мақсадларида янги акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар чиқариш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди. Аммо улар ҳисобига низом жамғармасидаги давлат улуши 50% + 1 акциядан пасайиши мумкин эмас”, деб таъкидлади “Ўзэлтехсаноат”даги манба.
Шунингдек, давлат раҳбари “Ўзэлтехсаноат”ни 2018 йил 1 январга қадар юридик шахсларнинг мулк солиғи ва ер солиғидан озод қилди. Ушбу маблағлар компания моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда янги лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилиши керак.