Ўзбекистон президенти Эрон президентига ҳамдардлик билдирди

Дата: 14:46, 13-11-2017.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиеёв Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Кирмоншоҳ ва Илом вилоятларида кучли зилзила натижасида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийга ҳамдардлик билдирди”, - дейилади мактубда.

Эслатиб ўтамизки, Эрон ғарбида 7,6 балли зилзила содир бўлиши натижасида 200дан ортиқ киши қурбон бўлган, яна 1700 атрофида кишилар жароҳатланган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: