Ўзбекистон президенти Эрон президентига ҳамдардлик мактуби йўллади

Дата: 13:24, 20-02-2018.

Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Исфаҳон вилоятида юз берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийга ҳамдардлик мактуби йўллади, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

“Ўзбекистон президенти Эрон президенти, Эрон халқига, марҳумларнинг оила-аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди”, - дейилади мактубда.

Эслатиб ўтамизки, ОАВ маълумотларига кўра, Исфаҳон вилоятида йўловчи самолетининг қулаши натижасида унинг ичида бўлган барча 66 йўловчи ҳалок бўлди. Турбовинтли ATR самолёти Iran Aseman Airlines компаниясига тегишли бўлган. Самолёт Дена тоғидаги чўққилардан бирига бориб урилган.

Сурат манбаи: http://aircrashes.ru/katastrofa-boeing-727-v-irane/

Янгилик билан ўртоқлашиш: