Ўзбекистон Президенти ЕТТБ билан уран шахталарини рекультивация қилишга доир келишувни тақсдиқлади

Дата: 14:56, 23-06-2017.

Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Марказий Осиё учун экологик реабилитация ҳисоби бўйича операциялар ўтказишга доир келишувни тақсдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ерларни геологик ўрганиш, саноат, тоғ-кон иши, коммуналь-маиший тармоқда ишларни хавфсиз юритиш устидан назорат бўйича давлат инспекцияси масъул этиб тайинланди”, - деб таъкидланади давлат раҳбарининг қарорида.

Эслатиб ўтамизки, келишув 2017 йил 16 мартда ЕТТБ президенти Сума Чакрабартининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланган эди. У банкнинг Ўзбекистон билан собиқ совет даврида уран қазиб олиш ва бойитиш натижасида зарар кўрган атроф муҳитни тиклаш бўйича ҳамкорлигини кўзда тутади. Бу ишлар Европа Иттифоқи кўмагида фаолият юритаётган Марказий Осиё учун экологик реабилитация ҳисоби доирасида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: