Ўзбекистон Президенти Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Дата: 13:39, 17-03-2018.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

“Ш. Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди”, - дейилади шанба кунги хабарда.

Шунингдек, Президент ташаббуси билан ушбу мажмуа яқинида Имом Бухорий илмий тадқиқот маркази бунёд этилмоқда.

“4 гектардан зиёд майдонда қурилаётган марказ жорий йил сентябрда ишга туширилиши режалаштирилган”, - деб таъкидланади хабарда.

Олдин хабар берилгани каби, бугун Ш. Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Ташрифнинг биринчи кунида асосан туманларга бориш, вилоят фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.

Сурат манбаи: давлат раҳбарининг матбуот хизмати

Янгилик билан ўртоқлашиш: