Ўзбекистон президенти Индонезия президентига ҳамдардлик билдирди

Дата: 14:54, 15-05-2018.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Индонезия президентига ҳамдардлик мактуби йўллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодога ва дўст Индонезия халқига Сурабая шаҳрида содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

Таъкидланишича, давлатимиз раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганларга эса қисқа муддатда соғайишларини тилади.

Эслатиб ўтамизки, Индонезиядаги черковларда терактларни амалга оширган ҳудкуш террорчилар бир оиланинг аъзоси бўлишган. ВВСнинг маҳаллий полиция раҳбарига таяниб маълум қилишича, икки болали она ўзини бир черковда, уч ўғли ёнида бўлган ота эса бошқаларида портлашлар уюштирганлар.

Ушбу теракт Индонезияда 2005 йилдан бери энг қонли теракт бўлди. Қурбонлар сони 11 кишигача ошди.

Сурат манбаи: http://polit.ru/article/2018/05/13/bloody_weekend/

Янгилик билан ўртоқлашиш: