Ўзбекистон президенти Instagramда аккаунт ва Telegramда канал очди

Дата: 15:36, 23-08-2017.

Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – Оммавий Telegram мессенжерида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий канали очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У 19 август куни очилган бўлиб, каналдаги илк хабар 21 августда пайдо бўлди. Каналда президент фаолияти ҳақида икки тилда расмий янгиликлар, шунингдек, давлат раҳбарининг сафарлари ва унинг иштирокидаги йиғилишлардан кўплаб суратлар бериб борилмоқда. Ҳозирда каналда 34 мингдан зиёд аъзо бор.

Шунингдек, августда Шавкат Мирзиёевнинг Instagramдаги саҳифаси ҳам очилди. Унда давлат раҳбарининг республика вилоятларига сафарларида олинган расмларни кўриш мумкин. Мирзиёевнинг Instagram саҳифасида ҳозир 14,7 минг аъзо тўпланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон президентининг Youtube-канали ва Twitter-аккаунти ҳам бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: