Ўзбекистон президенти интернетга уланиш тезлигини 4 баробарга оширишни топширди

Дата: 12:57, 10-01-2018.

Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев интернетга уланиш тезлигини 4 баробарга оширишни топширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундай топшириқ унинг раислигида 2018 йил 9 январ куни ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигига бағишланган йиғилишда берилди.  

“Интернетдан 20 миллион аҳоли фойдаланади, деб ҳисобот бергансизлар. Бироқ, миллий интернет орқали таклиф этиладиган хизматлар доираси жуда чеклангани сабабли аҳолининг аксарият қисми интернетдан фақат “Telegram”да ёзишма учун фойдаланади холос”, - деб иқтибос келтиради Мирзиёевнинг сўзларидан давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Йиғилишда МДҲ давлатлари бўйича интернетнинг ўртача тезлиги бизникидан 10 марта юқорилиги қайд этилди. Алоқа операторлари чекка ҳудудларда, автомобиль ва темир йўлларга яқин ҳудудларда телекоммуникацияларни кенгайтиришга сармоя киритмаётгани таъкидланди.

“Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга интернет нархини кескин арзонлаштириш, тезлигини камида 4 баробар ошириш, 2020 йилгача эса МДҲ давлатлари даражасига етказиш чора-тадбирларини кўриш бўйича зарур топшириқлар берилди”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: http://www.raskruty.ru/internet/skorost-interneta.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: