Ўзбекистон президенти қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишда кластерларнинг аҳамияти ҳақида гапириб берди
Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишда кластерларнинг аҳамияти ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, у бу ҳақида Наманган вилояти Норин туманидаги “Беш сада” фермер хўжалигига ташрифида гапириб ўтди.
“Вилоят фермерлари, қишлоқ хўжалиги фахрийлари билан суҳбатда пахтани қўшқатор қилиб экишнинг самарали экани, кластер услубининг аҳамияти ҳақида гапирилди”, - дейилади Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабарида.
Мирзиёевнинг фикрига кўра, кластерларни ташкил қилишдан кўзланган асосий мақсад – юқори сифат ва даромадга эришишдир. “Пахта топширишни кластерларга топширган ҳолда фойдани оширамиз, дала ишларини тизимли ва ўз вақтида бажарилишига эришамиз”, - деди давлат раҳбари.
Шунингдек, суҳбатда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, маҳаллий бюджетларга тушумларни кўпайтириш, аҳоли даромадларини ошириш, малакали кадрларни тарбиялаш, одамларни уй-жой билан таъминлаш ҳақида гапирилди.
Сурат манбаи: http://sng.today/tashkent/419-hlopkovye-polya-v-uzbekistane-stanut-fruktovo-ovoschnymi.html