Ўзбекистон президенти қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун янги фонд ташкил қилди

Дата: 14:41, 29-06-2017.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари давлат харидларини мақсадли молиялаштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлаш фонди ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосланган ҳолда.

Янги таркиб Давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари фонди базасида яратилмоқда. У Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига бўйсинади.

“Фонд давлат эҳтиёжлари учун етиштирилаётган пахта ва дон учун ҳисоб-китобларни ўз вақтида молиялаштириш, бошқа давлатларнинг аграр тармоқни молиялаштириш бўйича илғор тажрибасини ўрганиш ва уни мамлакатда жорий этиш билан шуғулланади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида.

Шунингдек, унинг вазифалари сирасига давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда иштирок этувчи фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини лизинг шартларида етказиб беришни рағбатлантириш учун заёмлар бериш ҳам кирди.

Фонд бюджет маблағлари, Марказий банкнинг имтиёзли кредитлари, халқаро молия институтлари грантлари ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: