Ўзбекистон президенти ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Дата: 17:41, 30-06-2016.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти хорижий элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов 29-июн куни Оқсаройда Польша Республикаси, Венгрия Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Корея Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчилари этиб тайинланган Петр Ивашкевич, Петер Санто, Ерик Утембаев, Содиқ Имомий, Квон Ён У, Сайид Шаҳобиддин Темурийдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди”, - дейилади хабарда.

Хорижий давлатлар элчилари билан суҳбати чоғида минтақавий ва халқаро сиёсатга доир долзарб масалалар ҳам муҳокама этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: