Ўзбекистон президенти Ислом Каримов афғон масаласини Россиясиз ҳал қилишга уринишларни нотўғри деб ҳисоблайди
Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ– Ўзбекистон президенти Ислом Каримов афғон масаласини Россиясиз ҳал қилишга уринишларни нотўғри деб ҳисоблайди. Бу ҳақида у Москвага расмий ташрифи доирасида ОАВ учун қилган баёнотида айтиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Энг аввало, Марказий Осиёда хавфсизлик масаласини айтиб ўтмоқчи эдим. Олдин ҳам таъкидлаган фикримни яна бир бор айтиб ўтмоқчиман. У ҳам бўлса, Афғонистондаги уруш тугамаяпти ва унинг охири ҳозирча кўринмаяпти”, - деб таъкидлади ўзбек етакчиси.
Журналистлар ва дўстларимиз олдида шуни ишонч билан айтмоқчиманки, афғон масаласини Россиясиз ҳал қилиш бўйича маълум уринишлар мавжуд. Бу қарашни моҳиятан нотўғри деб ҳисоблайман, ҳатто бу ҳақида тўхтаб ўтишни ҳам истамайман, деб давом этди И.Каримов.
Боз устига, деб таъкидлади ўзбек раҳбари, географиядан маълумки, Марказий Осиё кўп асрлардан бери Россия билан алоқалар, мингйиллик алоқаларга эга. Ва биз Россиянинг Марказий Осиёдан манфаатдорлигини ҳис қилмоқдамиз. Ва биз бунга розимиз. Нафақат розимиз, балки бунга эҳтиёж ҳам мавжуд деб ҳисоблаймиз. Агар буни ҳозирча кимдир тушунмаётган бўлса, ўйлайманки, вақти келиб бунинг ва дунёдаги бошқа мавжуд воқеликнинг ҳам маъносига етади.
“Ҳақиқатни тан олиш керак. Агар уни тан олмасак, у бари бир буни сенга тушунтириб қўяди. Агар ишга шу жиҳатдан ётдошсак, ҳам Россия, ҳам Ўзбекистон манфаатдор бўлган масалалар бўйича фикрлашиб олишимиз мумкин бўлган масалалар мавжуд”, - деб хулоса қилди Ўзбекистон президенти матбуот учун қилган баёнотида.


