Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Москвага учиб кетди

Дата: 16:24, 08-05-2015.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига мувофиқ Москвага учиб кетди, деб хабар қилди жума куни давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

“2015 йилнинг 8 майида Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига мувофиқ Москвага расмий ташриф билан учиб кетди”, - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Бундан олдин И.Каримов Москвадаги Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тантаналарларда қатнашмаслиги ҳақида хабар қилинган эди.

Кейинчалик, ўзбек етакчисининг матбуот хизмати 2015 йилнинг 8 майида Каримов Москвага ташриф буюриб, иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасидаги МДҲга аъзо давлатлар бошлиқлари учрашувида қатнашиши ҳақида хабар қилинди.

Эслатиб ўтамизки, 9 май Ўзбекистонда 1999 йилдан бери Хотира ва Қадрлаш куни сифатида нишонлаб келинади. И.Каримов ҳар йили ушбу байрамда Тошкентдаги “Мустақиллик” майдонидаги Мотамсаро она ҳайкали ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйиш тантанали маросимида иштирок этади ва бу ерда ветеранлар билан учрашади.

“Нуроний” жамоатчилик жамғармаси маълумотларига кўра, Улуғ атан урушида Ўзбекистонлик 1,4 млн киши қатнашган. Улардан 400 мингдан ошиғи урушда ҳалок бўлиб, 130 минги бедарак йўқолган. Ҳозирда республикада 3 минг атрофида уруш қатнашчиси ва 70 мингдан ошиқ меҳнат фронти қатнашчлари иштирок қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: