Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Жиззах вилоятидаги цемент заводини кенгайтириш ҳақидаги қарорни имзолади

Дата: 17:43, 31-03-2015.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов “Жиззах вилоятидаги цемент заводини кенгайтириш тўғрисида”ги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳақида”ги қарорни имзолади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хужжат билан цемент заводининг иккинчи қисмини қуриш кўзда тутилган бўлиб, шундан кейин унинг портландцемент ишлаб чиқариш қуввати йилига 1 млн. тоннага етади.

Ҳозирда корхона қуввати йилига 350 минг тонна оқ цемент ёки 760 минг тонна портландцемент ишлаб чиқаришга етади.

Эслатиб ўтамизки, олдинроқ Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида жойлашган ушбу заводнинг очилиши ҳақида хабар қилган эдик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: