Ўзбекистон президенти Исроил бош вазирини табриклади
Тошкент. 23 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Исроил бош вазирини табриклади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Исроил Давлати мустақиллиги эълон қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуга табрик йўллади”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.
Эслатиб ўтамизки, Исроилнинг Мустақиллик куни – ушбу давлатнинг энг асосий байрами бўлиб, ҳар йили 1948 йил 14 майда Исроил Давлати эълон қилинганлиги ҳақидаги кун хотирасига нишонланади.
Сурат манбаи: http://mignews.com.ua/politics/19416033.html