Ўзбекистон президенти Истамбулда Тўпкапи саройини бориб кўрди
Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – 26 октябр куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрига ташрифи чоғида Тўпкапи саройини бориб кўрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“XV асрда қурилган мазкур тарихий мажмуа кўп асрлар давомида Усмонлилар сулоласининг саройи бўлган. 1923 йил музейга айлантирилган. Бугунги кунда мажмуада 65 мингдан зиёд экспонат сақланади”, - дейилади хабарда.
Давлатимиз раҳбари сарой тарихи ва музейдаги қадимий экспонатлар билан танишди, дейилади яна хабарда.