Ўзбекистон президенти ўқитувчи ва шифокорларни ҳудудларни ободонлаштиришга жалб қилишни кескин танқид қилди

Дата: 16:44, 18-04-2018.

Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва шифокорларни ҳудудларни ободонлаштиришга мажбурий жалб қилиш фактларини кескин танқид қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) CA-NEWS нашрига таянган ҳолда.

Бу ҳақида Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани фаол ва маъсуллари билан учрашувда сўз борди.

Хусусан, давлат раҳбари ўқитувчиларни ҳудудларни ободонлаштиришга мажбурий равишда жўнатаётган амалдорларни кескин танқид қилди ҳамда уларни бунинг учун ишдан ҳайдаши ҳақида айтиб ўтди.

Давлат раҳбари кўча тозалаётганда КамАЗ уриб кетган самарқандлик ёш ўқитувчи Диана Еникееванинг ўлими учун ўзини айдор ҳис қилаётганлигини ҳам айтиб ўтган.

“Ўқитувчиларни ҳудудларни ободонлаштиришга жалб қилиш ва уларни кўча супуришга мажбурлаш нафақат менга нисбатан, балки давлатга нисбатан ҳам хиёнатдир”, - деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Унинг сўзларига кўра, бюджет ташкилотлари ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилаётган ҳокимлар халқ ҳурматига лойиқ эмас, аксинча, одамларнинг лаънати ва аччиқ танқидини эшитмоқда.

Қўшимча қиламизки, шундан сўнг 17 апрелда бош вазир Абдулла Арипов юқоридаги масала юзасидан махсус селектор йиғилиши ўтказди. Эндиликда амалдорларга ижтимоий соҳа ходимларини ободонлаштириш ишларига жалб этиш таъқиқланди.

Сурат манбаи: https://www.ozodlik.org/a/25367288.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: