Ўзбекистон президенти “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунни имзолади

Дата: 16:27, 26-09-2014.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов “ Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунни имзолади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика ОАВда эълон қилинган хужжат матнига асосланган ҳолда.

Қонунда нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) томонидан ижтимоий ва жамоат аҳамиятига эга лойиҳаларни амалга ошириш учун субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмаларни беришнинг ҳуқуқий тартиблари белгиланган.

Бундан ташқари, қонун билан вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари ҳузурида жамоатчилик комиссиялари, шунингдек, тегишли ҳудудий вакиллик органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари қошида мақсадли жамғармалар ташкил қилиш амалиёти жорий этилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, ушбу хужжат қуйи палата томонидан 18 июнда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2014 йил 28 августда маъқулланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: