Ўзбекистон президенти Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Дата: 14:32, 30-01-2019.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

Президентнинг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ҳар йили Биринчи Президент таваллуд топган сана – 30 январ кунини кенг нишонлаш белгиланган.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюриб, Ислом Каримовни хотирлаш тадбирларида иштирок этади.

Сурат манбаи: https://president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: