Ўзбекистон президенти Каримов янги 5 йиллик муддатга қасамёд қилди

Дата: 14:57, 10-04-2015.

Тошкент. 10 апрел. ЎзТАГ – Янгидан сайланган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов жума куни мамлакат парламенти палаталари қўшма йиғилишида 5 йиллик муддатга қасамёд қилди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

И.Каримов унга Ўзбекистон сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов томонидан президентлик гувоҳномаси топширилганидан кейин қасамёд қилган.

“Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан”, – деди И.Каримов ўнг қўлини Ўзбекистон Конституциясига қўйган ҳолда.

У кейинги 5 йилда саноатда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқаришни локализация қилиш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва аҳолини иш билан таъминлаш бўйича ишлар давом эттирилишини маълум қилди.

“Ташқи сиёсий соҳада Ўзбекистон кейинги 5 йилда блокларга қўшилмаслик мақомини сақлаб қолади, шунингдек, ўз ҳудудида хорижий ҳарбий базалар ва ўз ҳарбийларининг мамлакатдан ташқарида бўлишига йўл қўймайди”, - деб таъкидлади И.Каримов.

Мамлакат президенти сайловлари Ўзбекистонда 29 мартда бўлиб ўтди. Унда амалдаги давлат раҳбари И.Каримов 90,39% овоз билан 4-марта ғалаба қилди. Қолган 3 номзоднинг ҳеч бири 4% ҳам овоз ололмади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: