Ўзбекистон президенти картошка уруғчилигини ривожлантириш бўйича махсус қарор ишлаб чиқишни топширди

Дата: 10:43, 03-05-2018.

Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев картошка уруғчилигини ривожлантириш бўйича махсус қарор ишлаб чиқишни топширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат раҳбари ушбу топшириқни Наманган вилояти Чуст туманидаги “Барака мева саноат сервис” масъулияти чекланган жамиятига ташрифи давомида берди.

“Ушбу корхона ўз фаолиятини 2015 йилда ёнғоқ, майиз ва ковулни экспорт қилишдан бошлаган. Унинг умумий майдони 308 гектарни ташкил қилади. Бу ерда ғалла, кунгабоқар, ловия, уруғлик учун картошка, дурагай маккажўхори, иссиқхонада помидор парваришланмоқда. Жамият томонидан интенсив боғ ташкил этилган бўлиб, қиймати 9,6 миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилмоқда. У йилига қиймати 40,2 миллиард сўмлик ўртача 4,6 минг тонна ёнғоқ ва бошқа маҳсулотлар етиштиришни кўзда тутади”, - деб хабар беради Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабарида.

Мамлакатимиз президенти, деб таъкидланади шундан кейин, корхона имкониятлари билан танишди, интенсив услубда барпо этилган иссиқхонани кўздан кечирди.

17 сотихлик тажриба синов участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари синовдан ўтказилаётир.

“Аэропоника усулида картошка уруғи етиштириш тажрибаси давлат раҳбарида катта таассурот қолдирди. Ёш олим Шерзод Тошпўлатов татбиқ этган бу усул орқали анъанавий усулга нисбатан 6 баробар юқори ҳосил олиш мумкин. Президент ушбу тажриба асосида Наманганда картошка уруғчилигини ривожлантиришга доир махсус қарор ишлаб чиқиш, бутун мамлакатга ҳосилдор уруғ етказиб бериш бўйича топшириқ берди”, - дейилади хабарда.

Шу ернинг ўзида 2018-2019 йилларда балиқчилик, паррандачилик, чорвачилик, пиллачилик йўлга қўйиш, иссиқхонада лимон етиштириш, тутзорлар ташкил этиш, оғир ҳудудлардаги майдонларни сув таъминотини яхшилаш, пахтадан бўшаган ер майдонларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш, вилоят экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Сурат манбаи: https://nuz.uz/ekonomika-i-finansy/24223-posle-uborki-zernovyh-v-uzbekistane-posadyat-kartofel.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: