Ўзбекистон президенти Халқ депутатлари туман кенгашларига сайловда овоз берди
Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари туман кенгашларига сайловда овоз берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“24 декабрда Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.
Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2017/12/24/vote/