Ўзбекистон президенти Хитой мудофаа вазирини қабул қилди

Дата: 10:17, 21-12-2017.

Ташкент. 21 декабря. УзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни мамлакатга ташриф билан келган ХХР Давлат кенгаши аъзоси, мудофаа вазири Чан Ваньцюанни қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.  

Хитой Давлат кенгаши аъзоси, мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Чан Ваньцюан Ўзбекистон Қуролли Кучлари салоҳияти ва мудофаа қобилиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолаб, Хитой томони бу соҳада ўзаро манфаатли шерикликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирди.

Сурат манбаи: http://rus.tvnet.lv/novosti/za_rubjezhom/334443-ministr_oborony_kitaya_prizval_gotovitsya_k_narodnoy_voyne_na_more

Янгилик билан ўртоқлашиш: